ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ

15 апрель 2019

Ғиждувон тиббиёт коллежида Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди. Унда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Ғиждувон туманлараро Иқтисодий судидан вакиллари иштирок этишди.

Ғиждувон туманлараро суд раиси Ш.Салимов ўз маърузасида  жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. 
 
Шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни кўпайтириш, шунингдек, ҳар бир фуқарода ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш ва сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш зарурлиги ҳақида тўхталди.  
 
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 
 
        
А.Саноев,
 Ғиждувон туманлараро Иқтисодий 
суди судья ёрдамчиси

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: