ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2019 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

11 апрель 2019

Мамлакатимизда фуқаролик ишлари бўйича судлар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камайган.
 
Ҳисобот даврида 22 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 20 160 та суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сумма бўйича 74,8 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 80,1 фоизга камайган. 
 
Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 38 104 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 % дан ортиғи қаноатлантирилди.
 
16 612 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. 
 
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан аҳоли билан 2 453 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 257 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 98 та қарор бекор қилинди ва 41 та суд қарорлари ўзгартирилди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: