Шу йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Қирғизистон элчиси ташкиллаштирилган учрашув учун миннатдорлигини билдириб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини мунтазам кузатиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари учрашувда Қирғизистон делегациясининг ШҲТга аъзо давлатлар Олий суди раисларининг навбатдаги йиғилишида иштироки кенг кўламли масалалар, жумладан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фаолият юзасидан фикр алмашиш учун ажойиб имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Учрашув конструктив мулоқот руҳида ўтди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш