10 май 2019
Маълумки, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасида ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Жорий йилнинг 7 май куни Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий ва иқтисодий судлар раисларига янги автомашиналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар Президентимиз раҳномолигида суд-ҳуқуқ соҳасига қаратилаётган эътибор, судларни моддий-техник таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Судьяларнинг мустақиллиги ва аҳоли билан мунтазам мулоқотини таъминлашда бу автомашиналарнинг ўрни катта бўлади.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қонунчилик,суд-ҳуқук ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси бошлиғи С.Турманов Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари иштирокида, туманлараро (туман) иқтисодий судларига 5 та ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларига 8 та “Нексия-3” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш