03 май 2019
Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар сабаб судлар фаолиятини моддий-молиявий таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлда қабул қилинган Фармони алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг асосий талабларидан бири суд органлари нуфузини куйчайтириш, судларни чинакам мсустақиллигини таъминлаш ва суд иш юритуви самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Маълумки, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасида ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 23 августдаги Қарорига кўра судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Шу мақсадда жорий йилнинг 30 апрель куни Самарқанд вилояти маъмурий ва иқтисодий судларига навбатдаги хизмат машиналарнинг 15 таси тантанали равишда топширилди. Куни кеча эса 12 та янги хизмат машинаси Жиззах вилоятлари маъмурий ва иқтисодий судларига етказиб берилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш