ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

13 май 2019

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 9-сонли умумий ўртатаълим мактабида Косон туманлараро иқтисодий суди, туман адлия бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва туман ёшлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

 

Учрашувда  Косон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Тўрақулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар  юзасидан ўз  мулоҳазаларини билдирди.

Дарҳақиқат, жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш давр талаби. Қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва бошқа  қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда жамоатчиликнинг ўрни муҳим.

Давра суҳбатида ана шулар ҳақида сўз борди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

Косон туманлараро иқтисодий суди

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: