ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ КАФОЛАТ БЕРДИ

29 январь 2019

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди шу туманнинг «Тегирмон» маҳалласида яшовчи Ш. Абдурашидовни суд залидан озод қилди.

Ш. Абдурашидовга нисбатан жамоат жойида безорилик содир этиб, муштлашгани туфайли қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди.
 
Айбланувчининг онаси М. Матмусаева ўғлини кафилликка олишни сўраб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашига ариза билан мурожаат қилди.
 
– Мазкур аризани жойига бориб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида муҳокама қилдик, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг юрист-консульти Ж. Ҳасанов. – Маҳалла-кўй ва қўни-қўшнилар фикрини олдик. Маълум бўлишича, 28 ёшли Шуҳрат шу пайтгача ҳали бундай номаъқул йўлга кирмаган, ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатга қўл урмаган экан. Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан вилоят кенгаши жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судига кафолат хати билан чиқди.
 
Суд мажлисида Ш. Абдурашидовнинг қилмишидан пушаймонлиги ва ёшлар ташкилотининг кафолат хати инобатга олиниб, Жиноят кодекси 277-модда з-қисми “г“ банди билан белгиланган уч йил озодликдан маҳрум этиш жазо чораси бекор қилиниб, Ш. Абдурашидов суд залидан озод қилинди.
 
 
ЎзА

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: