ЎЗИГА ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИГАН ФУҚАРО ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

16 январь 2019

Ўтган йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туман маъмурий судига туман ички ишлар бўлими томонидан диний маросимларни ўтказиш қоидаларини бузиш ҳамда диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш билан боғлиқ йигирмага яқин маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўриб чиқишлик учун тақдим қилинди. 

– Мамлакатимизда инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини ҳам таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, – дейди Тошлоқ тумани маъмурий суди раиси Аброрхон Акромов. – Хусусан, ислом динини асл мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази, ҳадис мактабларининг ташкил этилгани ҳам ана шу ишлар самарасидир. Афсуски, орамизда баъзида диний маросимларни ўтказиш ва диний таълимотдан сабоқ беришда билиб-билмай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмоқда. 

Хусусан, судга “Ҳонақа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А. Ҳ. Га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-моддаси 2-қисми билан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари келиб тушиб, суд мажлисида муҳокама қилинди. У ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмаса-да, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, М. Мақсудованинг қонуний турмуш ўртоғи А. Камоловни бошқа бир аёлга шаръий никоҳлаб қўйганлиги аниқланди.

 

Суднинг қарори билан унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

“Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О. Н. ҳам 2018 йил 21 март куни ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмаса-да, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, ўз ўғлини бошқа бир аёлга шаръий никоҳлаб қўйган. 

“Хонақа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К. Э. ҳам Ш. Э. билан қонуний никоҳи бўлишига қарамасдан ўзини М. О. га шаръий никоҳлаб олган. Суднинг қарори билан унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Мазкур ишдаги шахснинг ўзига ўзи никоҳ ўқиб олиши қанчалар муқаддас ислом дини қоидаларига мос келади? 

Амалдаги тартибларга биноан шаръий никоҳ ўқиш диний маълумотга эга бўлган ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади ва бунинг учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг рухсати керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Тегишли идора рухсатисиз шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай фуқаро, мавқеидан қатъи назар, қонун олдида жавобгардир. 

Олтиариқ туманилик Р. С. 2018 йил март ойидан бошлаб, Тошлоқ туман “Бангилар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли бўлган савдо дўконининг иккинчи қаватидаги хонада махсус диний маълумоти бўлмай туриб ҳамда диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз тўрт нафар вояга етмаган болаларга диний таълимотдан сабоқ бериб келгани аниқланди. Суднинг қарори билан унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

  

ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: