ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ

17 май 2019

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов ўзи таҳсил олган Хатирчи туманидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабига борди. Суд раиси мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг шароитлари билан танишди.

Шундан сўнг юқори синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўқувчилик дамлари эсланди. А.Хамидов ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга ундаб, келгусида жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлишини, бунинг учун ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари, ҳозирдан пойдевор қўйиб боришларини таъкидлади.

Суд раиси мактаб директори  Ш.Тоирова билан биргаликда  кутубхонага ўзбек ва жаҳон адабиётидан иборат бадиий асарларни совға қилди.

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: