ҒИЖДУВОН ИП ЙИГИРУВ КОРХОНАСИДА УЧРАШУВ

05 апрель 2019

Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьялари Ғиждувон ип йигирув корхонаси жамоаси билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда Ғиждувон туманлараро суд раиси Ш.Салимов Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  Фармонининг моҳияти ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.
 
Таъкидладики, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш қонун устиворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, давлат хизматчиларининг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш ва сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
 
Учрашувда ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 
 
        
Н.Эргашов,
Ғиждувон туманлараро иқтисодий 
суди судьяси ёрдамчиси 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: