06 апрель 2019
Қашқадарё вилояти Ғузор туман ҳокимлиги биносида иқтисодий суд, солиқ, божхона, банк раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Қашқадарё вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Мамадияров, Ғузор тумани ҳокими С.Бабақулов ва бошқалар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини тинглашди.
Унда Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари раислари ва тумандаги жиноят, фуқаролик, маъмурий судлар раислари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқароларнинг ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан тегишли маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
М.Донаев,
Ғузор туманлараро иқтисодий
суди девонхона мудири
Фикр қолдириш