Собир Назаров таниши Хайриддин Маҳмудовга (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2016 йилда 26 млн. сўм сўм қарз беради.
Орадан бир оз вақт ўтиб Собир қарзнинг 4 млн. сўмини қайтаради. Қолганини “бугун бераман, эртага бераман”, деб алдаб юраверади.Собир сабри тугаб бу ҳақда ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Ички ишлар ходимлари бу масалада фуқаролик судига мурожаат қилиш лозимлигини тушунтиради.
Судда жавобгар даъво талабини тан олмайди. “Олмаганман”, деб туриб олади. “Берган 4 млн. сўмнинг фоизини ҳисоблаб юрибман”, деб иддао қилади.
Суд ушбу ишни кўришда тарафларнинг барча важларга ойдинлик киритди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 74-моддасига кўра, қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган ишнинг ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгар тергов олди суриштирув жараёнида даъвогардан 26 млн.сўм қарз олганлигини, шундан 4 млн. сўмни қайтариб берганлиги, қолган 22 млн.сўмни ҳам қайтариб беришлигини тан олган, бироқ жавобгар олган қарз суммасини даъвогар талаб қилган кундан бошлаб ўз муддатида қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида “қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.” – деб белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги фуқаровий муносабат қарз шартномаси бўлиб, Фуқаролик кодексининг 735-моддасига мувофиқ жавобгар Х.Маҳмудов олинган қарз суммасини қарз шартномасида қарзни қайтариш муддати белгиланган бўлмаса, қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариш шартлиги белгиланганлиги ҳолда, олинган қарзни бугунги кунга қадар қайтармасдан келган.
Жавобгар Косон туман прокурорига қарзни тез кунларда қайтариш ҳақида тушунтириш хати ёзган бўлса-да, жавобгарнинг ушбу қарз суммасини белгиланган муддатда қайтармаганлиги, қарз мажбуриятларини бажармаганлигидан далолат беради.
Суд қонун талабларига кўра, жавобгар Х.Маҳмудов даъвогар С.Назаровдан 2016 йилда 20 июнда 26 млн. сўмни қарзга олиб, шундан 4 млн. сўмини қайтариб, қолган 22 млн сўмини бугунги кунга қадар қайтармасдан келганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 млн. сўм қарзни ундиришни лозим топди ва “қарзни ундириш ҳақида”ги талабни қаноатлантирди.
Халқимизда лафз деган тушунча бор, лафз қилиб бировдан пул олдингми эртага уни қайтариш керак. Акс ҳолда қонун қарзни қайтаришга мажбур қилади.
Саттор Аканов
Фуқаролик ишлари бўйича
Ғузор туманлараро суди раиси
Фикр қолдириш