ҲОКИМ ҚАРОРЛАРИ ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛДИ

Т.Юлдошева судга мурожаат қилиб, жавобгарлар Термиз шаҳар ҳокимлиги ва фуқаро Р.Жўраевга нисбатан Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 24 апрелдаги  ва 2018 йил 1 июнь кунги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўради.

Суд мажлисида аниқланишича, Т.Юлдошева 2010 йилда Ш.Джураев билан турмуш қурган. Турмушлари давомида 3 нафар фарзанд кўришган. Термиз шаҳар ҳокимининг қарорига асосан турмуш ўртоғи Ш.Джураевни номига Янги давр кўчасидан ажратилган 500 кв.м ерга уй-жой қуришиб, 2017 йил охирида кўчиб ўтишади.

Шаҳар ҳокимлиги Ш.Джураев номига мулк ҳуқуқи беради.

 2018 йил апрель ойида эр-хотин ўртасида низо пайдо бўлади. Шунда турмуш ўртоғи янги қурилган уйни қайин акаси Р.Жураев номига ўтказиб, бошқа фуқарога сотиб юборади.

 Судда жавобгар даъвони тан олмасдан турли важларни келтирди. Яъни, Ш.Джураев уйлари бир қисмининг бузилгани эвазига 2013 йилда ўзини номига берилган ер участкасига уй қуриб хотини розилиги билан уйни сотишганлигини баён қилди.

Акаси Р.Жураевга ер ажратилмай қолганлиги учун 2016 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ўзига яна 500 кв.м ер ажратилганлиги, ушбу ерга акаси уй қурганлиги, низо бўлмагани ва ер майдони ўзининг номига ажратилгани учун қурилган уй-жойга Термиз шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ўзининг мулк ҳуқуқи белгиланган.

Шаҳар ҳокимлиги илгари ҳам унга ер ажратиб берган. Ҳокимнинг 2016 йилдаги  ер ажратиш қарорларига ўзини ўрнига акаси Р.Жураевни фамилиясини қўйиб ўзгартиш киритиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганлиги, аризаси қаноатлантирилган.

Шаҳар ҳокимлиги вакили М.Юлдошев маъмурият томонидан Ш.Джураевнинг аризаси кўриб чиқилиб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 25 майда қарори қабул қилиниб, 2016 йил 30 декабрдаги қарорнинг  1-бандидаги “Джураев Шухрат” сўзлари “Жўраев Рустам” деб ўқилиши, шунингдек 2018 йил 1 июндаги қарорга кўра,  Янги давр кўчаси 5-бурилиш, 1-уйга Р.Жураев номига мулк ҳуқуқи эътироф этилганлигини билдирди.

Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан ҳокимнинг  2016 йил 30 декабрдаги қарори иловасининг 1-бандига ўзгартиш киритилиб, 2018 йил 13 апрелдаги қарорни бекор қилиш, 2060-сонли қарор 1-бандидаги 318-иловаси “Джураев Шухрат” сўзлари “Жўраев Рустам” деб ўқилиши белгиланган.

Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 1 июндаги қарори билан ишчи гуруҳ комиссияси 2018 йил 28 майдаги баённомаси тасдиқланиб, фуқаро Р.Жўраевга кўрсатилган уй-жойга мулк ҳуқуқи берилган.

Оила Кодексининг 23-моддаси 1-қисмига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Бироқ, Термиз шаҳар ҳокимлиги масъул шахслари шаҳар ҳокимлиги қарорига ўзгартиш киритаётган вақтларида Ш.Джураев ва Т.Юлдошевалар умумий мулки бўлган Янги давр кўчаси, 5-бурилиш 1-уйга Р.Жўраевнинг мулк ҳуқуқини белгилаш  жараёнида Т.Юлдошеванинг розилигини олиш чорасини кўрмаган.

Низоли уй-жойга Р.Жураевнинг эгалиги асоссиз белгиланиши натижасида ушбу уй-жой Р.Жураев томонидан 2018 йил 2 август кунги нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Ғ.Халиқовга сотиб юборилган.

Судда аниқланган ҳолатлар Т.Юлдошеванинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлигини кўрсатади.

Шу боис, суд шикоят аризани қаноатлантирди ва Термиз шаҳар ҳокимининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: