ОЛИЙ СУД РАИСИ 146 ТА МУРОЖААТНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛДИ

Фарғона туманилик Ғайратжон Азимов қонунга хилоф равишда чегарадан ўтиш қоидаларини бузган бўлиб, 2017 йилда суд ҳукми билан унга 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Олий суд раиси томонидан ўтказилган қабул давомида унинг мурожаати қаноатлантирилиб, ҳозирда ўталмай қолган 1 йил 3 ой жазодан озод қилинди.

Юртимизда инсон омили ҳамиша устувор. Бугун ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабул ва мулоқотларда уларнинг мурожаати тингланиб, муаммоларга ечим топиляпти. Хусусан, фуқаролардан суд-ҳуқуқ масаласида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Судлар раислари ва судьялар бугун жойларга бориб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов томонидан Фарғона шаҳрида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳолини рози қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Унда Олий суд раисига 201 нафар фуқаролар ўзининг қийнаётган масаласи борасида юзланди.

Қабул жараёнида ўртага ташланган мурожаатлардан 55 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 146 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 48 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб олинди.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 48 нафар шахс жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди, 49 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Қабулда муаммолари ечимини топган 37 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккур билдирди.

ЎзА

  • Azizbek

    Мен хам ушбу кабулда булдим. Олий суд раисини кабулида булдим. Олий суд рахбарини фукаролар билан яхши, очик ва шаффоф муносабатини куриб хайрон колдим. Кабулдан чиккан фукародарни юзидаги табассумларни курдим. Уларга шикоятларини жойида хал килиб беришгани еки уларни тез вактларда назоратда хал булишлиги фукароларни давлат рахбарларига янада ишонч, умид боглаганларидан далолат. Мени хам тез кунларда аризамда курсатилган важларими конуний тартибда куриб чикиб, ижобий хал килишишини кутиб коламан

    02.12.2019 at 15:07

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: