ОЛИЙ СУД, 2020 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ЯХШИЛИК БИЛАН БОШЛАНДИ
Икки ўғил фарзандни дунёга келтирган эр-хотин ойдай яшаб юрганида кўз тегди, қайнопа ва келин ўртасида гап қочгани сабаб бўлди-ю, йўллар айро тушди. Келин Н. икки ёшли ўғлини олиб отасининг уйига Жиззах вилоятига кетиб юборди.
Ота-онаси билан бирга Самарқанд вилоятида яшовчи эр А. беш ёшли ўғли билан уйда қолаверди.
Маҳалла-кўй, ота-оналарнинг гапи эр-хотинга кор қилмади. Алоҳида яшай бошлагач келин судга катта фарзандини эридан ўзининг тарбиясига олиб бериш ҳақида мурожаат қилди. Суд унинг мурожаатини қаноатлантириб, болани онаси тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қилди.
Ушбу қарордан норози бўлган эр Олий судга фарзандини ўзида қолдиришни сўраб мурожаат қилди.
Эр-хотин Олий судга қабулга чақирилди. 2020 йилнинг биринчи иш куни, 3 январь куни Олий суд раиси ўринбосари Х. Ёдгоров ва Олий суд судьяси Г. Парпиева эр-хотин билан суҳбат ўтказишди.
Суҳбат, фарзандларни кимга бериш масаласида эмас, аксинча эр-хотин фарзандларини бирга тарбиялашлари лозимлиги, фарзанд олдидаги ота-она бурчи, масъулияти масаласида бўлди.
Натижада, 8 ойдан буён бир-биридан айро яшаб, ҳам ўзларини ҳам фарзандларини қийнаб юрган эр-хотин бир-биридан узр сўраб ярашди. Эр ҳам, хотин ҳам шу вақт мобайнида кўрмаган фарзандларини тезроқ бағрига босиш ниятида уйларига шошилишди. Энг асосийси, бир-биридан айро яшаётган икки ака-ука бирга ота-онаси бағрида яшайдиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Котта иш киворипсила! 2020 йилда энди бошка иш кимасийла хам булади!
Рахмат Сизларга савобли иш килибсизлар,
Илохим охиригача шундай яхшиликлар билан давом этсин. Ёдгоров мени хам ишимни мени фойдамга хал қилиб берсинлар. Хокимиятга мени ерим керак эмас фақат суд кўрилаетгани учун суюга хавола қилишди.
Икки одам орасини, айниқса фарзандлари бор эр-хотин ўртасини сулҳ қилиш – савоб!
Одамлар орасини бузиш эса гуноҳдир!