СУД ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ
Бугунги кунда коррупция фуқароларининг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитнинг бузилишига олиб келади. Ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган. Шу жумладан, суд тизимида ҳам коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ва муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича доимий тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Судьялар олий кенгаши томонидан суд тизимида коррупцияни олдини олиш, унга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида коррупцион жиноятлар содир этганлиги учун судланган судьялар ва суд ходимлари билан боғлиқ бўлган вазиятлар акс эттирилган “Тавба ва тазарру” ҳужжатли фильми вилоят судлари судьялари ва суд ходимларига намойиш этилди.
Тадбирда мазкур ҳужжатли фильмда акс этган ҳолатлар бўйича судьялар ва суд ходимлари фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Қашқадарё вилоят иқтисодий суди
Фикр қолдириш