ВИЛОЯТ РАИСЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раиси Б.Умаров, Хоразм вилоят маъмурий суди раиси У.Расулбердиев, фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раиси в.б Ж.Файзуллаев ва Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси в.б М.Курбанов томонидан фуқароларнинг тизимга дахлдор мурожаатлари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Ўтказилган сайёр қабулда 21 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, шундан 7 таси жиноят ишлари бўйича, 6 таси маъмурий ишлар бўйича, 6 таси фуқаролик ишлари бўйича ва 2 таси иқтисодий судга тааллуқли масалалар юзасидан келиб тушди.

Мурожаатлар юзасидан фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида вилоят суди раислари томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

                                                                  Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: