19 НАФАР ШАХС ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ
Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан Пахтачи ва Нарпай туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув, фуқаролар билан сайёр қабул ташкил қилинди.
Тадбиркорлар билан учрашувда бугунги қонунчиликдаги ўзгаришлар, мавжуд муаммолар ва унинг ечимлари ҳақида сўз борди.
Учрашувдан сўнг фуқаролар қабули ташкил этилди.
Пахтачи туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган сайёр қабулда 26 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилди. Фуқароларнинг 20 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқаронинг шикояти ўрганиб чиқиш учун олинди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
Нарпай туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 13 нафар фуқаро қабул қилинди. Мурожаатларнинг 7 нафарига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 та мурожаат ижобий ҳал қилинди.
Сайёр қабулларда жами 39 фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлисларида 19 нафар шахс (ЖКнинг 73-моддасига асосан) шартли озод қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди
Фикр қолдириш