ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ САМАРҚАНДДА ТАДБИР ЎТКАЗДИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши  муносабати билан фуқароларга  ва юридик шахсларга  етказилган зарарларни қоплаш тартиби” мавзусида давра суҳбати, семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров, Олий суд судьялари М.Рабиева, Г.Парпиевалар  сўзга чиқди.

Таъкидландики, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг  тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Вилоят ва туман ҳокимларининг  қурилиш бўйича ўринбосарлари, ҳокимлик ҳуқуқшунослари, кадастр ходимлари ҳамда архитекторлар, судьялар ҳамда тадбиркорлар иштирокида ўтказилган  йиғилишда сўзга чиққанлар хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби  дахлсиз ва давлат ҳимоясида  эканлиги, шунингдек, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда  ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги эътироф этилди.

Асосий эътибор, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишда амалдаги қонунчилик нормасиига қатъий риоя қилиш шартлигига қаратилди. Суд амалиётидан  мисоллар келтирилган ҳолда бунда қонун бузилиш ҳолатларига  бирон-бир ҳолатда мулкдорнинг норозилигига йўл қўймаслик лозимлиги уқтирилди.   

Мавзу доирасида берилган саволларга жавоб берилди. Тадбир иштирокчиларига  Олий суд томонидан таайёрланган давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган ерларга компенсация тўлаш шартлари ва тартиби  кўрсатилган қўлланма, шунингдек, “Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи” номли китоб  тарқатилди.

Шу куни Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров Самарқанд тумани ҳокимлигида нотинч, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан очиқ мулоқот ўтказди.  Тадбирда ёш оилаларнинг ажрашиб кетаётганлиги,   оқибатда бегуноҳ фарзандлар жабр кўраётганлиги таъсирчан мисолларда тушунтириб ўтилди. Иштирокчиларга Олий суд буюртмасига кўра суратга олинган  “Ота” номли қисқа метражли фильм намойиш қилинди.  Натижада 2 нафар оила тикланди. 

Шунингдек,  Олий суд раиси ўринбосари, Олий суд ва вилоят суди  судьялари Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар холидан хабар олиб,  суҳбатда бўлди, уларга  турли совғалар улашилди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: