НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ ҲУҚУҚИ МАВЖУД
“Bong.uz” сайтида эълон қилинган “Суднинг ҳал қилув қароридан нега норозимиз?” сарлавҳали мақолада фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўрилган ишнинг ижобий ечим топмаётгани ҳақида сўз юритилган.
Даъвогар Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Д.Нуруллаев ва бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб жавобгар “129-автокорхона” МЧЖга нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан 2016 йил 15 июнда судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Самарқанд шаҳар прокурори томонидан суд қарорига нисбатан кассация тартибида протест келтирилган.
2017 йил 9 мартдаги Самарқанд вилоят суди кассация инстанциясининг ажримига асосан протест қайтариб олинганлиги сабабли кассация тартибида иш юритиш тугатилган.
Ҳозирги кунда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори қонуний кучда бўлиб, тарафлар томонидан шикоят берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 350-моддаси (эски таҳрирдаги) талабига кўра, тарафларда Олий судга назорат тартибида шикоят келтириш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.
Олий суд Матбуот хизмати
шу сайт орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Судига назорат тартибида ариза билан мурожаат қилиш мумкинми? +998903592750