ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИНИНГ МАТБУОТ КОТИБИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Абидов Азиз Агзамович Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

А. Абидов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизматида 2005 йилдан фаолият юритиб келади.

Олий суд раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Олий суд матбуот хизмати раҳбари саналади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: