ШИКОЯТ ҚАНОАТЛАНТИРИШДАН РАД ЭТИЛГАН

Шу йил 4 август куни “Dunyo o`zbeklari” сайтида журналист Исмат Хушев “Ўзбекистон овози” газетасининг 2019 йил 5 февраль сонида чоп этилган “Инсон шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан устун туради” сарлавҳали мақолага (унда Учтепа тумани ички ишлар бошқармасида  терговчи бўлиб ишлаган  Саидакбаров Мирсаид Алиевич ноҳақ қамалгани тўғрисида сўз юритилган)  Олий суд муносабат билдирмаётганини қайд этади.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 1999 йил 15 октябрдаги  ажрими билан ўзгартирилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг  1999  йил 26 августдаги  ҳукмига кўра, М.Саидакбаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 177-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинган ҳолда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 апрелдаги амнистия актига асосан тайинланган жазо ¼ қисмига қисқартирилган.

М.Саидакбаров неча бор Олий судга назорат тартибида шикоят берган. Унинг шикоятлари Олий судда жиноят иши ҳужжатлари асосида  ўрганилиб, барча важлари муҳокама қилинган ва суд қарорлари қонуний топилиб, Олий суд судьясининг 2018 йил 6 августдаги ажрими билан шикоят қаноатлантиришдан рад этилган.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: