НУРОТАГА САЁҲАТ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2016 йил 28 декабрь куни “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди.
Мазкур Фармоннинг тегишли бандида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига меҳнат фахрийларини диёримизнинг муқаддас жойлари ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкиллаштириш кўзда тутилган.
Яқинда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитовнинг бевосита ёрдами билан бир гуруҳ суд фахрийлари Нурота туманига зиёратга бордилар. У ерда қадимий Нурота чашмаси, янги қурилган “Чилу Устун” масжиди ва Имом Ҳасан, Имом Ҳусан жомъе масжидларида бўлишди. Масжидлар имом хатиблари Отабек Атоев ва Дилмурод Акрамовлар мазкур обидалар тарихи ҳақида сўзлаб бердилар.
Фахрийлар Нурота чашмасини зиёрат қилиш чоғида Франция давлатидан келган бир гуруҳ сайёҳлар билан мулоқотда бўлдилар.
Суд фахрийлари зиёратдан қайтишда Қўшработ тумани Жўш қишлоғида “Обод қишлоқ дастури доирасида” амалга оширилаётган улкан қурилиш, бунёдкорлик ишлари ҳамда шоир – Бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли номига барпо этилаётган боғни томоша қилиб, шоир ҳайкалига гулчамбар қўйдилар.
Шунингдек, туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар.
Иброҳим ОЧИЛОВ,
Ўзбекистон Суд тизими фахрийларини ижтимоий
қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази
Фикр қолдириш