ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ
2019 йил 2 сентябрдаги ОЗОДЛИК – Sizdan Telegram: “Мутасаддилар 1 миллиард сўм сарфлаб қурганим бино бузилишига томошабин бўлиб турибди” хабарига оид маълумот.
2018 йил 4 апрель куни Наманган шаҳар маъмурий судининг иш юритувига аризачи “Варзик Чорбоғ” фермер хўжалиги раҳбари А. Абдуразоқов томонидан жавобгар Наманган вилоят танлов комиссиясининг 2017 йил 28 ноябрь кунидаги 10-сонли йиғилиш қарорининг 31-бандини ғайриқонуний деб топиш ҳамда қўшимча ариза билан (2018 йил 4 май) Чуст туман ҳокимлигининг 2017 йил 13 декабрдаги 1923-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасига асосан маъмурий иш кўриб чиқилиб, 2018 йил 4 май куни аризачи “Варзик Чорбоғ” фермер хўжалиги раҳбари А. Абдуразоқовнинг шикоят аризаси қаноатлантирилган.
Иш бўйича манфаатдор шахс Шавкат Мирзаевга 2018 йил 25 апрель куни соат 14.00 га етиб келиши ҳақида Наманган шаҳар судининг архивариуси О. Мирзақулов томонидан чақирув хати орқали огоҳлантирилганига қарамай, узрли сабабларсиз келмаган, суд мажлиси унинг иштирокисиз кўриб чиқилган.
2018 йил 16 июль куни Ш. Мирзаевнинг адвокати Ш. Юлдашев томонидан иш ҳужжатлари билан танишиб нусха олиш бўйича қилган мурожаатига асосан, қарор ва иш ҳужжатларида нусхалар берилган.
Ш. Мирзаев томонидан 2019 йил 17 май куни берилган шикоят Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 209-моддасининг 4-бандига асосан (шикоят бериш муддати ўтказиб юборилганлиги учун) қабул қилиш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш