ИШ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА
“Human.uz” сайтида эълон қилинган “Бир гуруҳ фуқаролар суд қароридан норози. Нега?” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Жиноят кодексининг 169-моддасининг турли қисмлари билан айбланган С.Турсунов ва бошқаларга оид жиноят иши 2019 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилган.
Судланувчилар Саъдулло Турсунов (муқаддам 5 маротаба судланган), Шербек Тошев, Адҳам Турсунов, Умиджон Тангриев (муқаддам 3 марта судланган), Шуҳрат Бекмуродов, Отабек Қурбонов, Дилшод Мухтаров, Одил Худайназаров, Руслан Азимов, Жаҳонгир Шарипов, Нозим Носиров, Воҳид Самандаров, Эркин Жўрақулов, Жўрабек Сулаймонов, Муҳаммад Бабабеков, Дилшод Шодиев, Шерзод Очиловлар ўзаро жиноий тил бириктириб, бойлик орттириш мақсадида катта миқдоридаги нефть маҳсулотларини талон-тарож қилишган.
Суд уюшган гуруҳ раҳбари С.Турсуновни ҳавфли рецивидист деб топиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам (жами 17 нафар) турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, айни кунларда мазкур иш кассация назоратида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида кўриб чиқилмоқда.
Айни бир пайтда маҳкумларнинг яқинлари ва қариндошлари суднинг қонуний ечимини кутмасдан Олий Суд биносига келиб жанжал кўтаришини, ҳали чиқарилмаган суд қарорига ишончсизлик билдиришини қандай тушуниш мумкин? Ахир бу ОАВ орқали судга таъсир ўтказиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш эмасми?
Ўз навбатида, таҳририят ҳам “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун талабларига амал қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Олий суд Матбуот хизмати
Содир бўлган воқеани ёритиш “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун талабларига зид эмас!
Adolatli boling hamma ham jinoyatchi emas kimdir adashadi be ayb parvardigor kamomat yoq ekan vedioni kordim bular janjal qilmagan umid bn borgan ota onalarku axir 17kishini oilasi un begunoh norasidalari kechiringlar.