ПАЙАРИҚ ВА ОҚДАРЁ ТУМАНЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ
Самарқанд вилоят судлари раислари ҳамкорлигида Пайариқ ва Оқдарё туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Пайариқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 19 нафар фуқаро мурожаати тингланди. Мазкур мурожаат муаллифларининг 17 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 2 нафар фуқаронинг аризалари қабул қилинди.
Оқдарё туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда эса 20 нафар фуқаро мурожаати эшитилди. Сайёр қабулда 10 нафар фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, ўтказилган сайёр судларда 9 нафар шахс тайинланган жазодан (ЖКнинг 73-моддасига асосан) шартли озод қилинди ҳамда маъмурий ишлар юзасидан 5 нафар шахсга нисбатан ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди.
Самарқанд вилоят иқтисодий суди
Фикр қолдириш