ФУҚАРО НОСИР ЗОКИРОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИГА ОИД

2019 йил 7 декабрда Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи И. Мамажонов саҳифасида эълон қилинган фуқаро Н. Зокировнинг мурожаати https://www.facebook.com/groups/336428517263773/permalink/420500275523263/) юзасидан маълумот

Даъвогар – Қўқон шаҳридаги “Деҳқонлар савдо уйи” жамоа фирмаси раҳбари Носир Зокировнинг жавобгар – Нигора Тожибоева ва бошқаларга нисбатан мажлис баёнини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2010 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган.

Ушбу ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2010 йил 8 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Н. Зокировнинг суднинг 2010 йил 28 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган холат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2015 йил 4 сентябрдаги ажрими билан қаноатлантиришдан рад этилган.

Суднинг ушбу ажрими фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 2015 йил 10 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаро Н. Зокировнинг фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2015 йил 4 сентябрдаги ажрими ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 2015 йил 10 декабрдаги ажрими устидан назорат тартибидаги шикояти Олий суд томонидан ўрганиб чиқилиб, 2018 йил 3 август кунидаги Олий суд судьяси Ф. Турсунов ажримига кўра ушбу шикоят бўйича суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топилган. Бу ҳақда фуқаро Н. Зокировга тегишли жавоб хатлари билан маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: