БИТТА ТЕЛЕФОН ДЕБ, БЕШ ЙИЛУ ОЛТИ ОЙ ҚАМОҚҚА…

Аввал ҳам бир неча бор жиноят содир этиб, қамоққа тушиб, жазосини олиб ҳам кўзи очилмаган А. З. яна жиноятга қўл урди. Кафеда маст ҳолда Х. Ж. нинг телефонини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида олади-да, қайтариб бермасдан, кафедан чиқиб кетади. Орқасидан қувиб етиб, телефон аппаратини сўраганда уни уриб қочиб кетади.

Калтакланган Х. Ж. ни нотаниш бир йигит ариқдан чиқишига кўмаклашиб, тез тиббий ёрдамни чақиради шифохонада унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, у ерда 6 кун даволанади. Шифохонадан бошига 14 чок тушади.

Айтишича, уйида ҳам 2 ой даволанган.

Қутилиб кетганига ишонч ҳосил қилган А. З. телефонни қарзи бўлган таниши М. Ш. га 300 минг сўм эвазига сотиб юборади. Эътиборли жиҳати шундаки, М. Ш. ҳам телефон аппарати 1 миллион сўмдан кам турмаслигини жуда яхши биларди. Шунинг учун вақтни ўтказмасдан у ҳам бошқа бир аёлга сотиб юборади.

Суд жабрланувчи Х. Ж. нинг қайтариб берилмаган телефон аппаратининг қиймати ва даволанишига сарфлаган харажатларни ундириб бериш ҳақидаги даъво талабларини муҳокама қилиб, телефон аппаратининг қийматини ундиришни белгилади. Даволанишга сарфлаган харажатлар юзасидан тегиш­ли тартибда тўлов ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши кераклиги айтилди.

Демак, жиноят иши якунлангандан сўнг фуқаролик иши бўйича яна суд бўлиб ўтади. Бундан кўринадики, битта телефон аппарати орқасидан келиб чиққан машмаша учун қўшимча жазо ҳам муқаррар.

А. З. узил-кеcил ўташ учун 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўталадиган бўлди. 

Тимур КАСИМОВ,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди судьяси

(“Жамият” газетаси,
2020 йил 10 январь)

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: