НАВБАҲОРДА СУДЛАРНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро ва Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тантанали маросимда вилоят ҳамда туман судлари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Навбаҳор туманидаги замонавий ва кўркам суд биносининг фойдаланишга топширилиши Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, судларнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилаётган юксак эътибор одил судловни амалга ошириш ҳамда судларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашда муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида таъкидлади.

4 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилган мазкур бинода нафақат судья ва суд ходимлари учун балки фуқаролар учун ҳам барча замонавий шароитлар мавжуд. Алоҳида суд қабулхонаси барпо этилиб, фуқароларнинг кутиб туриши ва уларни қабул қилиш учун етарли қулайлик яратилган. Хусусан, фуқаролар ва уларнинг аризаларини қабул қилиш, она ва бола, тиббиёт хоналари судга мурожаат қилган фуқаролар учун қулай қилиб жиҳозланган.

Бундан ташқари, видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисларини “онлайн”, яъни тўғридан тўғри кўриш имконияти мавжуд. Қабулхонага бирон-бир чекловларсиз кириб чиқиш ҳам алоҳида эътиборга олинган. Бу ерда ўрнатилган махсус монитор орқали фуқаролар суд ишини қайси судья кўриб чиқиши ва суд мажлисининг бошланиш вақти билан “онлайн” танишиб олиши мумкин. Бу эса суднинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этди.

ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: