12 НАФАР ШАХС СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман судининг раиси вазифасини бажарувчи Ф.Тураходжаев туман суди томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман кенгашига ахборот берди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш, либераллаштириш, суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида штат бирлигига кўра жами 5 та (шундан 1 та раис) судьялик лавозими кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда 2 нафар судья фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ишлаб турган 2 нафар судьяларнинг 2 нафари биринчи беш йиллик муддатга тайинланиб, илк бор судьялик лавозимида ишлаётган судьяларни ташкил этади.

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан ўтган даврда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, бу даврда туман судида жами 242 нафар шахсга нисбатан 191 та жиноят иши кўрилган бўлиб, шундан, 148 та иш бўйича 200 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган, 49 нафар шахсга нисбатан 41 та жиноят иши тугатилган, 4 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари судловга кўра юборилган.

Ҳукм чиқарилган шахсларнинг 19 нафари аёллар, 2 нафари вояга етмаган шахслар, 6 нафари 60 ёшдан ошганлар ва 1 нафари тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган шахсларнинг 24 нафарига жарима, 36 нафарига аҳлоқ тузатиш ишлари, 46 нафарига озодликни чеклаш,
90 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган,
12 нафарига шартли ҳукм қилинган ҳолда синов муддати белгиланган бўлиб, судланганларнинг 62 нафарига нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб қонунда белгиланган жазодан ҳам камроқ жазо тайинланган,
1 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмай ҳукм чиқарилган.

Суд залидан озод қилинган шахслар 12 тани ташкил қилган бўлса, суд залидан қамоққа олинган шахслар 13 нафар шахсни ташкил қилганлиги, суд томонидан инсонпарварлик ва одиллик принципларига риоя этилаётганлигининг яққол мисоли сифатида қаралиши мумкин бўлиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ҳисобот даврида кўриб тамомланган ишлардан 7 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят ишлари ҳажми катта ва мураккаб таркибли ишлар бўлганлиги сабабли муддати узайтириб кўрилган.

Бундан ташқари 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 99 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўриб чиқилиб, барча илтимосномалар қаноатлантирилган.

2017 йилнинг 13 июнь куни судьялар билан бўлиб ўтган учрашувда муҳтарам Президентимиз томонидан жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотларини профилактика инспекторлари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокида чуқур таҳлил қилиш лозимлиги таъкидланиб, ишларнинг камида 30-40 фоизини сайёр суд мажлисларида кўриш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш, ишлар бўйича ёки оқлов ёки қоралов ҳукмлари чиқариш орқали фуқароларнинг сарсон-саргардон бўлишига чек қўйиш талаб қилинди.

Хусусан, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди, барча судьяларнинг аҳоли билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этиши, сайёр қабуллар ўтказиши амалиёти йўлга қўйилди.

З.Қўзибоев

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: