НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИДА
Жиззахда Олий суд ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда Жиззах вилояти ва туманлари ҳокимларининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқшунослари, кадастр ходимлари, шунингдек фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича судлар судьялари иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ўринбосари Х.Ёдгоров маъруза қилди.
Семинар давомида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига Олий суд томонидан тайёрланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилишида риоя этилиши лозим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар” ва “Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи” номли қўлланмалар тарқатилди.
Бундан ташқари, семинар-тренинг доирасида сайёр қабул ҳам ташкил этилиб, 9 нафар табдиркор ва фуқароларнинг мурожаати тингланди. 3 нафар фуқаронинг аризаси назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилинди, 6 нафарига ҳуқуқий тушинтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбиркор – Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Тижорат маркази МЧЖ раҳбари Умрзоқ Исломовнинг банкдан кредит олиш масаласи жойида ҳал этилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Хурматли Семинар-тренинг ташкилотчилари хамма иштирокчилари! Сизларга бехисоб ташаккур! Мазкур мавзу Узбекистонда энг долзарб мавзу десам хато булмаса керак. Хали бу масалаларни хал килиш ва ахолини мурожаатларини куриб чикиш барча давлат органлари учун куп йиллик вазифаларни бажаришни талаб килади. Натижада ер участкаларидан фойдаланишни фукаролик-хукукий тартибга солиш такомиллашиб бораверади…!