РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Олий судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан мазкур жиноят ишинининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди.

Мазкур жиноят иши Олий суд судьяси А. Абдикаримов раислигида ҳамда судьялар У. Рўзиев ва Д. Тожибоевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди:

И. Полатов, П. Есенгельдиев, И. Аитмуратов, И. Сапаров, Р. Жумабаев ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар тўлиқ қаноатлантирилди.

Бунга кўра И. Полатовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

П. Есенгельдиев ва И. Аитмуратовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

И. Сапаров ва Р. Жумабаевга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.

Д. Надирбаев, А. Есемуратов, З. Пиржанов, Р. Досымбетов, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, Р. Баимбетов, З. Таджимуратов, К. Ешжанов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, Н. Дуйсенбаев ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Бунга кўра Д. Надирбаев ва А. Есемуратовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

З. Пиржанов, Қ. Бахиев ва Р. Баимбетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Р. Досымбетов ва А. Алланазаровга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Н. Бауетдиновга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;

З. Таджимуратов ва А. Омирзаковга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 7 йил;

К. Ешжанов, Н. Байлепесов ва А. Жумабековга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

А. Сариев ва К. Бекполатовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Н. Дуйсенбаевга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилди.

Биринчи инстанция суди ҳукмининг К. Бегалиев, Н. Хабипов, Д. Раманов, Ш. Аширбеков, О. Курбанов, М. Рахманов, О. Досназаров ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг уларга оид қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари талабларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда жиноят иши бўйича келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида хатланган Д. Надирбаев, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, А. Жумабеков, П. Есенгельдиев, Р. Досымбетов, О. Досназаров, Р. Жумабаев, З. Таджимуратовга тегишли мол-мулклар Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, эгаларига қайтарилиши белгиланди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: