ҚОНУНГА БЎЙСУНМАСЛИК ОҚИБАТИ
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди А.Навоий МФЙ биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида судланувчилар эр-хотин Б.Жумаев ва С.Жумаеваларга нисбатан ҳукм ўқиди.
Гап шундаки, ширакайф эр Б.Жумаев жорий йил 23 март куни соат тунги 02:00ларда “Кобалт” русумли автомашинани маст ҳолатда Кармана-Пахтачи йўналиши бўйлаб бошқариб келаётганда “Самарқанд” ЙПХ масканида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилади.
Ҳайдовчининг автомашинадан тушиш ва ҳужжатларни тақдим қилиши сўралганда, эр-хотин инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмай, дастлаб инспекторнинг қўл телефонини синдиришади, кейин юзини тирнаб, уриб, ҳақорат қилиб, хизмат кийимларини йиртишгача боришади..
Б.Жумаев ва С.Жумаева суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пўшаймонлигини билдиришди.
Суд томонидан, жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама текширилди. Судланувчиларнинг айбларига тўлиқ иқрорлигию, қилган қилмишиларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан судланувчи Б.Жумаевга энг кам ойлик иш ҳақининг 2.027 300 сўм, судланувчи С.Жумаевага 1.419 110 сўм миқдорида жарима тайинланди.
Алишер Сайдуллаев,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси
Фикр қолдириш