ЖОЙЛАРДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТЛАР

Тошлоқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди, Тошлоқ туман маъмурий суди, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди ва Марғилон шаҳар иқтисодий суди раисларининг тадбиркорлар билан сайёр учрашув ҳамда сайёр қабуллари бўлиб ўтди.

Сайёр учрашувда фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси Ж.Расулов, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси А.Хабибуллаев, Тошлоқ туман маъмурий суди раиси А.Акрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифа ҳамда топшириқлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни ва оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судларда кўришда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан маълумот берди.

Учрашувда суд-ҳуқуқ ва иқтисодий соҳаларда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар юзасидан берилган саволларга судлар раислари томонидан аниқ жавоблар берилди ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунларни қўллаш бўйича юзага келаётган муаммоли вазиятлар тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан аниқ тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида раисларининг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, жами 6 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишли ҳуқуқий  тушунтириш берилди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: