ЎзА ВЕБ-САЙТИДА 2019 ЙИЛ 15 ОКТЯБРЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО Ш. ШАРИПОВНИНГ “АДОЛАТ ҚАРОР ТОПИШИНИ ИСТАЙМАН ХОЛОС” МАКТУБИГА ОИД

2016 йил 5 октябрдаги жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра Шамсиддин Шарипов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгралик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида, яъни 19 536 000 сўм жарима жазоси тайинланган ва жарима давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 27 октябрдаги ажрими билан Ш. Шариповга оид ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 2 банди татбиқ этилиб Ш. Шарипов тайинланган асосий жазодан озод қилинган.

Фуқаро Ш. Шарипов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида берилган шикоятига асосан 2019 йил 11 октябрь куни ушбу шикоятни жиноят иши материаллари билан бирга назорат тартибида кўриб чиқиш учун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Бу ҳақда фуқаро Ш. Шариповга 2019 йил 11 октябрдаги 03-2167-19 рақамли хабар хати юборилган.

Айни пайтда Ш. Шариповнинг жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида назорат тартибида кўриб чиқиш учун 2019 йил 18 октябрь кунига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: