3 НАФАР ШАХС ЖАЗО МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ РАВИШДА ОЗОД ҚИЛИНДИ

Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда.

y.png

Олий суд раҳбарлари томонидан халқ билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров жумладан, 15 июн куни Бухоро вилоятида бўлиб аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Пешку туман Халқ қабулхонаси ҳамда Ғиждувон туман Мусиқа мактаби биносида ташкил этилган сайёр қабулларда фуқароларнинг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

yodgorov.png

Учрашувларда  48 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди. Жумладан, бир нафар фуқаронинг маъмурий суд қароридан норози бўлиб келтирган назорат тартибидаги аризаси қабул қилинди. 3 нафар фуқаронинг даъво аризаси, Пешку туманлараро судига қонуний кўриб чиқиш учун топширилди, яна бир фуқаронинг кассация шикояти фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига кўриб чиқиш учун топширилди.

  Натижаларга  кўра, 12 нафар фуқаро мурожаати  ҳал этилди, 3 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 7 нафар фуқаро томонидан ташаккурнома билдирди.

Ўтказилган сайёр қабуллар якунида маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 3 нафар шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазо муддатидан илгари  шартли равишда озод қилинди.

 Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар иш юритувида бўлган 9 та фуқаролик иши бўйича тарафлар, шунингдек, 6 та оила яраштирилди. 3 та фуқаролик иши бўйича тарафлар келишув битими имзолаб, фуқаролик ишлари иш юритувдан тугатилди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: