КОРРУПЦИЯ ХОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНДИ
Навоий вилоят Ички ишлар бошқармасида ўтказилган давра суҳбатида “Ўзбекистонда коррупцияни жиноий-ҳуқуқий баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусига бағишланди.
Унда жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раис ўринбосари Ш.Камолов ҳамда Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ғофуров ҳамда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси ўринбосари Ш.Камолов коррупциянинг жамият тараққиётига салбий жиҳатлари, уни олдини олиш учун сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди.
Йиғилиш якунида маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.
Мазкур тадбирнинг ўтказилиши коррупцияни олдини олиш учун масъул бўлган давлат органлари ходимларининг масъулиятини янада оширишда, тизимда мавжуд бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади ва бу орқали фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ш.Ғофуров
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси
Фикр қолдириш