ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ

Daryo.uz сайтида 2019 йил 11 сентябрь куни эълон қилинган “мени ноҳақ ишдан бўшатишди”. Қашқадарёлик тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси раҳбариятини адолатсизликда айбламоқда” сарлавҳали материалга оид

Қарши шаҳар маъмурий суди томонидан 2019 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекиснинг 41-моддаси билан Илҳом Усмоновга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилиб, И. Усмоновнинг ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аломати бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш юритишдан тугатилган.

Ушбу маъмурий иш юзасидан қабул қилинган қарорга нисбатан кассация шикояти берилмаган, шунингдек прокурор томонидан протест келтирилмаган.

И. Усмоновнинг Қарши тез тиббий ёрдам станцияси ҳайдовчиси вазифасидан бўшатилганлиги масаласида тегишли  ҳудудий фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: