ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Элликқаъла тумани маданият саройида тадбир бўлиб ўтди.

 Жиноят ва Маъмурий ишлари буйича Элликқалъа туман судлари томонидан Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси судлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда ёшлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича судлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини шакллантириш мақсадида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралар ҳақида тушунтириш берилди.

Жиноят ишлари бўйича Элликқаъла тумани суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: