СУД МАКТАБ ДИРЕКТОРИНИ ИШГА ТИКЛАГАН

Kun.uz сайтида 2019 йил 17 ноябрь куни эълон қилинган “Чустда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланган директор ишга қайтди. Мактаб яна ғавғо ичида қолган” (https://kun.uz/news/2019/11/17/chustda-oqituvchilarni-majburiy-mehnatga-jalb-qilishda-ayblangan-direktor-ishga-qaytdi-maktab-yana-gavgo-ichida-qolgan) сарлавҳали мақолага оид

Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган Равшаной Исмоилованинг жавобгар Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига нисбатан «Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиб, лавозимга тиклаш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1601-1919/18757-сонли фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган.

Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан шу кунга қадар апелляция ёки кассация тартибида шикоят берилмаган ва протест келтирилмаган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: