ДЎСТЛИККА ХИЁНАТ

Орамизда шундай кишилар борки, улар қайси ҳаракати жиноят эканини яхши билишади. Лекин  қинғир ишларини ими-жимида қилиб юраверишади. Бу тоифадагилар «Коса кунда эмас, кунида синади», деган мақолнинг маъносини ўз вақтида англаб етмайди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи корхона раҳбарининг ана шундай қинғир иши кўриб чиқилди. Рашид (исм-шарифлар ўзгартирилган) мамлакатимизда белгиланган савдо қоидаларини қўпол равишда бузиб, мўмай даромад топишни кўзлаган.

Нафс қулига айланган Рашид ўзининг қинғир ишини амалга оширишда яқин дўс­ти Равшандан фойдаланган. Улар дастлаб Telegram ижтимоий тармоғидаги «Дорихона» гуруҳида «Клексан» номли дори воситасини сотиш ҳақида эълон беришади.

Кунларнинг бирида Равшанга Икром исмли таниши қўнғироқ қилиб, дори воситасига харидор борлигини маълум қилади.

Рашид эса, қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб келинган кўп миқдордаги дори воситасини 60 миллион сўмга дўсти Равшан орқали сотаётганда ҳуқуқни муҳофаза қи­лувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинди. Энг ёмони, тергов ва суд муҳокамаси чоғида Рашид барча айб­ни дўстига тўнкаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлди. Бу билан дўстига хиёнат қилди. Равшан эса, сохта дўстига ишониб панд еди. Албатта, Рашид қилмишига яраша қонуний жазо олди. Лекин йўқолган ишонч­ни қайта топа оладими?

Аслида ҳамма гап шунда. Бу эса, бош­қаларга сабоқ бўлса, ажаб эмас.

Санжар ИБОДОВ,

жиноят ишлари бўйича

Яккасарой тумани суди судьяси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: