РАСМИЙ БАЁНОТ

Бугун, 18 март куни, Фарғона вилоят судида судланувчилар М. Ахмедов (1973 йилда Сўх туманида туғилган), Н. Жураев (1972 йилда Риштон туманида туғилган), Р. Миршарипов (1974 йилда Риштон туманида туғилган), Ф. Ахроров (1995 йилда Сўх туманида туғилган), Д. Маллаев (1997 йилда Сўх туманида туғилган), О. Оташев (2000 йилда Сўх туманида туғилган), Ш. Мирзожонов (2000 йилда Сўх туманида туғилган), Б. Шодиев (1980 йилда Риштон туманида туғилган), Ё. Жураев (2002 йилда Сўх туманида туғилган), Ш. Махмадалиев (1993 йилда Сўх туманида туғилган), З. Зайлобов (2001 йилда Сўх туманида туғилган), Ш. Олимов (2002 йилда Сўх туманида туғилган), Б. Фозилжонов (1976 йилда Риштон туманида туғилган), Х. Сафаржонов (2001 йилда Сўх туманида туғилган), Р. Хасанов (1988 йилда Риштон туманида туғилган), Х. Раҳмоналиев (1997 йилда Сўх туманида туғилган), С. Исматов (1996 йилда Сўх туманида туғилган), Ж. Боронбоев (1996 йилда Сўх туманида туғилган), Д. Холматжонов (1999 йилда Сўх туманида туғилган), Ф. Жонузоков (1988 йилда Риштон туманида туғилган), И. Собиров (2002 йилда Риштон туманида туғилган) ва С. Парпиев (1975 йилда Сўх туманида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Т. Ваҳобов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Н. Мусинова ва З. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Фарғона вилоят судининг 2021 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра:

М. Ахмедов Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Н. Жураев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Р. Миршарипов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Р. Миршариповнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ф. Ахроров Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ф. Ахроровнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Д. Маллаев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Д. Маллаевнинг 2020 йилнинг 10 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 7 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 4 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

О. Оташев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. О. Оташевнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ш. Мирзожонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш. Мирзожоновнинг 2020 йилнинг 25 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 23 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 7 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Б. Шодиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Б. Шодиевнинг 2020 йилнинг 23 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 25 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ё. Жураев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ё. Жўраевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 5 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 6 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ш. Махмадалиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш. Махмадалиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

З. Зайлобов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. З. Зайлобовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ш. Олимов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57, 84-1-моддаларини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш. Олимовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 1 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Б. Фозилжонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Б. Фозилжоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Х. Сафаржонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Х. Сафаржоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Р. Хасанов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Р. Хасановнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Х. Раҳмоналиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Х. Раҳмоналиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

С. Исматов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. С. Исматовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ж. Боронбоев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ж. Боронбоевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Д. Холматжонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Д. Холматжоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Ф. Жонузоков Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ф. Жонузоковнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

И. Собиров Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57, 84-1-моддаларини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. И. Собировнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 1 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

С. Парпиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. С. Парпиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Жиноят оқибатида Фарғона вилоят ИИБ фойдасига етказилган 9 996 341 сўм моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан чиқарилган ҳукмнинг мазмуни батафсил тушунтирилиб, судланувчилар ва бошқа томонларга ушбу ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: