СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг 9 ойи давомида судлар томонидан биринчи инстанцияда 173 640 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 12,8 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 3 259 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 2,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 38 776 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 3,2 трлн. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, корхоналарнинг банкротлигига оид ишлар ҳамда маҳсулот етказиб бериш, кредит, контрактация, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этди.

Апелляция тартибида 4 842 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 804 та қарор бекор қилиниб, 442 та суд қарори ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 052 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 322 та қарор бекор қилиниб, 48 та суд қарори ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 39 та иқтисодий иш такроран кўриб чиқилди. 33 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: