САЙЁР ҚАБУЛЛАР: тадбиркорлар билан учрашув ва суд залидан озод этилган маҳкумлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъқидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш максадида Олий суд раҳбарияти ва судьялари томонидан вилоятларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида Режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 17 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош ва Хўжайли туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Исаков ҳамда Олий суд судьялари С.Мамбеткадыров ва К.Тариховлар томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.
Қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Исаков томонидан семинар ташкил этилиб, унда иштирокчилар эътиборига ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, улар томонидан суд низолари бўйича судларга мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорлик субъектларининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.
Қабуллар давомида жами 65 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, жиноят ишлари бўйича суд қарорлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар қабул қилиниб, тегишли тартибда назорат тартибидаги шикоятлари қабул қилиб олинди.
Жумладан, қабул қилинган фуқароларнинг 12 нафаридан назорат тартибидаги аризалари қабул қилинди. 1 нафар фуқародан жиноят ишининг ижроси юзасидан аризаси, 1 нафар фуқародан туман суди томонидан биринчи инстанцияси судида кўрилаётган жиноят иши буйича илтимосномаси, 1 нафар фуқародан судьянинг ҳатти-ҳаракатига нисбатан норозилик аризаси қабул қилинди (иктисодий суд буйича), 50 нафар фуқарога суд қарорларидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, уларнинг юқори инстанцияларга мурожаат килиш хуқуқлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жиноят ишлари бўйича суд томонидан 20 нафар фуқаро кабул қилиниб, шундан 10 та фуқаронинг назорат тартибидаги шикоятлари ўрганиш учун қабул қилиниб, 1 нафар фукародан жиноят ишининг ижроси юзасидан аризаси, 1 нафар фуқародан туман суди томонидан биринчи инстанция судида кўрилаётган жиноят иши бўйича илтимосномаси қабул қилинди, 8 нафар фуқарога уларнинг мавжуд ҳуқуқлари бўйича тушунтириш берилди.
Маъмурий суд
томонидан қабул қилинган мурожаатлар юзасидан
10 нафар фуқаро қабул
қилиниб, 2
нафар фуқародан назорат тартибида шикояти қабул қилиниб, 8
нафарига уларнинг мавжуд ҳуқуқлари бўйича тушунтириш берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан 31 нафар қабул қилинган мурожаатлар юзасидан 31 нафар фуқарога уларнинг мавжуд ҳуқуқлари бўйича тушунтириш берилди.
Иқтисодий суд
томонидан қабул қилинган мурожаатлар юзасидан
4
нафар фуқаро қабул қилиниб, 1 нафар фукародан судьянинг ҳатти-ҳаракатига норозилик
аризаси қабул килинди, 3 нафар фуқароларга
мавжуд ҳуқуқлари бўйича тушунтириш берилди.
Бундан ташқари сайёр қабул доирасида жиноят ишлари
бўйича судлар томонидан жазони ўтаётган 21 нафар маҳкумга нисбатан ЖК
72-моддасининг 5-қисми, ЖК 73 ва 74-моддалари тартибида илтимосномалари кўриб
чиқилиб, улар жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди ва
жазолари енгилроғи билан алмаштирилиб, шундан 10 нафар маҳкум
қамоқдан озод этилди.
Шунингдек, ЖИБ Беруний туман судининг 2019 йил 16 август кунги ҳукмига кўра ЖК 273-моддасининг 2-кисми билан айбланиб судланган М. Сейтжановга оид жиноят иши буйича унинг 2-гуруҳ ногирон эканлиги ва меҳнатга лаёқатсиз эканлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қонунга хилоф равишда ўтказган “Рубуфин” гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,04 (ноль бутун юздан тўрт) граммни ташкил этганлиги сабабли унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб, модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо, яъни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиб, суд залидан қамокдан озод килинди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш