ХИВАДА ЯНГИ СУД БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Мамлактимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар самарасида аҳолига кенг қулайликлар яратилмоқда. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида янгидан-янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилаётганлигини гувоҳи бўлаётирмиз. Бу барча қилинаётган эзгу ишлар тўйга тўёна, энг улуғ байрамимизга муносиб совғадир.
Куни кеча Хива туманида жиноий ва маъмурий суд бинолари қуриб битказилганлиги муносабати билан фойдаланишга топширилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг очилишида Олий суд раиси К.Камилов, , Хоразм вилоят ҳокими Ф.Эрманов, судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори Б.Тешабоев, Хива туман ҳокими О.Матякубовлар иштирок этишди.
Тадбирда Олий суд раиси сўз олиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳаётда ўз исботини топаётганини таъкидлади. Бу бино адолат қўрғони сифатида суд ходимлари ва фуқароларга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Айтиш жоизки, Хива туман (жиноий ва маъмурий) судлари янги суд биносини қуриш ишлари пудратчи “Хива Чинобод бино сервис” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан амалга оширилди.
Шунингдек, Хива туман ҳокимлиги томонидан кўча қисмида ободонлаштириш, йўлни қуриш ва асфальтлаштириш ишлари бажарилди.
Тадбир доирасида вилоят, туман судларига хизматда фойдаланишлари учун автомашиналар калитлари топширилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш