АДОЛАТ ҲАМИША ҒОЛИБ

Мен бундан уч йил муқаддам суднинг қарорига кўра, давлат мулкини талон-торож қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш ва мансаб ваколатларимни суиистеъмол қилиш каби бир нечта жиноятларни содир этишда айбли, деб топилганман.

Ушбу асоссиз ва туҳмат асосидаги айбловларни уч йилга яқин вақт давомида кўтариб юришга мажбур бўлганман.
Давлатимиз томонидан олиб борилаётган суд ҳуқуқ-ислоҳотлари, шу жумладан қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принципларни сўзсиз ва оғишмай таъминлаш борасидаги самарали ислоҳотлардан руҳланган холда, суд қарорига нисбатан шикоят келтирдим хамда шикоятларимга асосан суд ҳукми қайтадан кўриб чиқилди.

Ва ниҳоят, менга нисбатан иш Сирдарё вилоят суди томонидан 2018 йил 27 декабрь куни кўриб чиқилиб, мени айблаш ҳақидаги жиноят иши бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ва ҳаракатларимда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли иш ҳаракатдан тугатилди. Мен оқландим.
Халқимизда бир ажойиб нақл бор, ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди.

Зеро буюк мутафаккир бобомиз Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳриʼʼ китобида фозиллар шаҳри ҳокимининг фазилатларини санаб ўтган бўлиб, унда раҳбар инсон табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмли, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларига хам, бегоналарга хам зиддият қилувчи, барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарурлиги, ўзи ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутгани ҳолда хар қандай ҳақсизлик ва разолатларга муросасиз бўлиши зарурлигини кўрсатиб ўтган.

Мен бу қайтадан кўриб чиқилган жиноят иши бўйича, аввало суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни бошлаб берган Президентимизга, шунингдек, судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантиришда жонбозлик кўрсатаётган Олий суд раҳбарияти, Сирдарё вилоят суди судьяларига чуқур миннатдорчилик билдираман.


Батиров Дониёр Эгамбердиевич,
Гулистон тумани,Зарбдор массиви

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: