ТАДБИРКОРГА МУЛКИ УЧУН ТЎЛАНМАГАН КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ СУД ЁРДАМИДА УНДИРИЛАДИ

“Фарруҳ Фарҳод текстиль” масъулияти чекланган жамияти балансидаги савдо комплекслари Булоқбоши тумани хокимлиги қарорига асосан бузиб ташланган. Бироқ тадбиркорга бунинг учун компенсация пули тўланмаган.

Жамият раҳбари Э.Собиров ушбу масалада Андижон вилояти маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ўтказилган сайёр қабулда мурожаат қилди.
Тадбиркорга Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига Булоқбоши туман хокимлигига нисбатан компенсация пулларини ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди. Тадбиркор ҳам ўзига етказилган зарарни суд орқали ундириб оладиган бўлади.
Булоқбоши туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси бўлиб ўтган сайёр қабулда нафақат тадбиркорлар, балки аҳоли вакиллари ҳам иштирок этди.
Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, сайёр қабулда 17 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган. Етти мурожаат жойида ҳал этилди. Айрим шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 10 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу куни Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши тумани суди томонидан Д.Тожиқуловнинг аризаси кўриб чиқилди. Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан у ҳали ўталмаган 10 ой 13 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.


Муаттар Рўзибоева, ЎзА

Facebook
Twitter
Одноклассники
Google Plus
ВКонтакт
Livejournal
Mail.Ru

Мобил илова

Реклама

QQB
Shurtan gas chemical complex

Расмий манбалар

press.jpg

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: