“SIROJIDDIN MEDIA” ВИДЕО КАНАЛИДАГИ МУРОЖААТГА ОИД

2020 йил 14 январда YouTube тармоғидаги “Sirojiddin Media” каналида кўрсатилган “Дардимни кимга айтай… уйимни тортиб олишмоқчи”видеолавҳа (https://www.youtube.com/watch?v=mtgjdw8kwzy) юзасидан маълумот

Аниқланишича, даъвогар М. Алтаева жавобгар С.-М. Хаджиматовга нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда Ангрен шаҳар, 5-1Б даҳа, 30-уй, 22-хонадон унга 2012 йил 25 октябрдаги олди-сотди шартномасига асосан тегишлигини, собиқ эгаси хонадонни қулфлаб кетганлигини, лекин жавобгар хонадони ноқонуний эгаллаб олиб, бўшатиб бериш тўғрисидаги илтимосномани рад қилаётганлигини кўрсатиб, жавобгар С.-М. Хаджиматовни оила аъзолари билан унга тегишли хонадондан чиқаришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2016 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар М. Алтаеванинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгар С.-М. Хаджиматов оила аъзолари билан бирга Ангрен шаҳар, 5/1Б даҳа, 30-уй, 22-хонадондан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.

Жавобгар С.-М. Хаджиматов томонидан ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан кассация шикояти келтириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, унинг қарши даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 20 декабрдаги 4-885-19-сонли ажрими билан, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2016 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисми “оила аъзолари: турмуш ўртоғи Маҳкамова Саодат Валижановна, вояга етмаган 2006 йил 18 июлда туғилган Асқаров Дониёрбек Одилжон ўғли ва 2012 йил 4 майда туғилган Ходжиматова Мадинабону Султанмаҳмудовна исмли фарзандлари билан бирга мажбурий тартибда кўчирилсин” деган жумла билан тўлдириб, ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: