СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 56 267 нафар шахсга нисбатан 43 787 та жиноят иши кўриб чиқилди.

677 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 42 726 нафарни ташкил этиб, шундан 13 371 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 28 297 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 058 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 37 924 нафари эркак, 4 802 нафари аёл, 16 867 нафари ёшлар (шу жумладан 1 364 нафари вояга етмаган) ва 1 410 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

6 246 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 18 914 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 7 249 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 10 384 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

413 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишларининг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва қасддан баданга оғир шикаст етказиш каби жиноятлар ташкил этди.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 11 090 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 1 трлн. 055 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 6 502 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 10 861 нафар шахсга нисбатан 7 918 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. 757 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 680 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 4 810 нафар шахсга нисбатан 4 354 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. 876 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 409 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 192 нафар шахсга нисбатан 170 та жиноят ишлари такроран кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 56 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: