21 НАФАР МАҲБУСГА ТАЙИНЛАНГАН ЖАЗО ЕНГИЛИГА АЛМАШТИРИЛДИ

20 май 2019

Хабар қилиб бораётганимиздек, шу кунларда  Олий суд раҳбарлари ҳудудларда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида  сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосари Бахтиёр Исаков ва Олий суд судьялари  жорий йил 18 май куни Қашқадарё вилоятининг Косон ва Ғузор туманлари Халқ қабулхоналарида бўлиб, фуқароларни қабул қилди.

Косон ва Ғузор туманларида ўтказилган сайёр қабулда 49 нафар фуқаро мурожаати тингланди. 6 та ариза вақт ва муддат талаб қилиши муносабати билан Олий судда ўрганиб чиқиш учун олинди. 

Сайёр қабулларда 43 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 

Сайёр қабулларда 21 нафар маҳбусга тайинланган жазо енгили билан алмаштирилди.

 Мисол учун, Воҳиджон Турғуновга жиноят ишлари бўйича Хўжобод туман судининг 2018 йил 25 апрелдаги ҳукми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди. Сайёр қабулда жазони ижро этиш муассасаси тақдимномаси қаноатлантирилди. В.Турғуновнинг 1 йилу 11 ой 8 кун ўталмай қолган жазоси  шу муддатга ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. 

Сайёр қабулларда 21 нафар фуқаро давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: